Ёшлар маънавиятини юксалтиришда ғоявий омиллар.
QR kod:
Yuklab olishlar
Ушбу монографияда ёшлар маънавиятини юксалтиришда гоявий омиллардан фойдаланишнинг самарали жиҳатлари, глобаллашув жараёнида ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг концептуал асослари тадкик этилган. Ёшлар маънавиятини юксалтириш тўғрисидаги инновацион ғоялар ва қарашлар, ёшлар онгининг трансформациялашуви жараёнлари ва юксалиш эволюцияси, глобал ўзгаришлар даврида баркамол авлодни шакллантиришнинг шарт-шароитлари ва ғоявий омиллари назарий манбаларга ёндашув асосида таҳлил қилинган. Бунда гоявий омиллар динамикаси ва тенденциялари, ёшлар маънавиятини юксалтиришда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш, ижтимоий тармоқларда ёт ва зарарли ғояларнинг ўзига хос хусусиятларига ҳам эътибор қаратилган. Баркамол авлод маънавий камолотини таъминлашда ахборот хуружларининг олдини олиш механизмлари, мафкуравий иммунитетни кучайтириш стратегиясининг амалий таъсирини таъминлашнинг самарали усуллари кўрсатилган. Гоявий омиллардан фойдаланишнинг замонавий технологиялари илгари сурилиб, ёшлар маънавиятини юксалтиришда гоявий негизларга таяниш ва унинг истиқболлари таҳлил килинган.