
Алишер Навоий ҳикматлари
QR kod:
Yuklab olishlar
Алишер Навоий асарларини умумий қилиб «Ҳикматлар мажмуаси» ёки «Халқ донишмандлиги қомуси» деб ҳам аташ мумкин. Зеро, ҳикматли сўзлар маколлар, маталлар, образли иборалар, ибратли ҳикоятлар Навоийнинг деярли барча шеърий ва насрий асарларида учрайди. Чунончи халқ ҳаётини барча жиҳатларини яхши билган па катта ҳаётий тажрибага эга бўлган мутафаккир ўз асарлари воситасида юксак маънавиятли инсонни тарбиялашга қаратилган ўзига хос инсонийлик кодексини яратишига муваффақ бўлди. Халқ донишмандлиги намуналаридан илҳом ва озуқа олган ҳазрат Навоий ўзи ҳам донишмандликнинг буюк намуналарини яратиб, халққа тақдим этди.
Ушбу тўпламда Алишер Навоийнинг шеърий ва насрий ҳикматлари кирилл ёзуви билан биргаликда эски ўзбек ёзувида ҳамда форс ва араб тилларига килииган таржимада ўқувчилар эътиборига ҳавола этилмоқда