
Экология ва табиатни мухофаза қилиш
QR kod:
Yuklab olishlar
Талабалар эътиборига ҳавола этилаётган "Экология ва табиатни муҳофаза қилиш" номли ўқув қўллан олий ўқув юртлари талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, илмий-техника тараққиёти ва ер юзи аҳоли сонинииг ўсиши инсониятнинг табиий муҳитга таъсирининг кучайишига олиб келганлиги ҳақида сўз юритар экан, энг аввалло инсон билан табиат ўртасидаги барча муаммолар ҳақида илмий маълумотлар беради. Бу ҳол табиий муҳит муҳофазаси ва инсоннинг келажаги билан боғлиқ, бўлган қатор муаммоларини келтириб чиқиши ва уни бартараф этиши йўллари ҳақида ёшларга илмий билимлар беради. Ушбу муаммоларнинг ҳал этилиши экологик таълимнинг ҳозирги ахволи билан боғлиқ. Эндиликда экология соҳасидаги билимлар ишлаб чикариш илмий техникавий, демографик ва бошқа бир қанча масалаларнинг ҳал этилиш ҳақида тушунчаларни шакиллантиради. Шу нуқтаи назардан "Экология ва табиатни муҳофаза қилиш" номли ўқув қўлланма жамиятга кириб келаётган янги фан бўлиб, ёшлар учун етарли илмий ва ҳаётий маълумотлар беришга ҳаракат қилади. Ўқув қўлланма олий ўқув юртлари талабалари ва ўқитувчилари, мактаб, лицей ва коллежлар юқор синф ўқувчилари ва ўқитувчилари, атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари билан шуғулланувчилар учун мўлжаллаган.