Tarbiya biz uchun yo hayot – yo mamot, yo najot – yo halokat, yo saodat – yo falokat masalasidir.

Universitet kutubxonasi

  • Bosh sahifa
  • Kutubxona
  • Электрон университет.Электрон вазирлик масофавий таълим технологиялари
Электрон университет.Электрон вазирлик масофавий таълим технологиялари

Электрон университет.Электрон вазирлик масофавий таълим технологиялари

  • Muallif: Р. Ҳамдамов
  • Yil: 2011
  • Tavsif: Бугун республикамиз таълим тизимида электрон университет, электрон вазирлик унда масофавий таълим технологияларидан фойдаланиш талаб даражасидами? Ушбу китобда айни шу масалалар хусусида, мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш усуллари хусусида фикр ритилади.
  • Kategoriya: O'quv qo'llanma
  • Bo‘lim: Kompyuter fanlari va IT
  • Nashriyot: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси
  • Til: O'zbek
  • Sahifalar soni: 226
  • Teglar: Маcoфавий таълимда ўзаро алоқа
  • Kalit so'zlar: Масофавий ўқитиш моделлари
Yuklab olishlar

Ҳозирги замон таълим жараёнига анъанавий тушунчалар қаторида янги-янги тушунчалар кириб келмоқда. Қуйида шу тушунчалардан асосийлари келтирилиб, уларга таърифлар бериб ўтилган. Ўқитиш бу маълум бир мақсадга йўналтирилган тизимли билим ва кўникмалар билан қуролланган жараёндир. Таълим бу ўқитишнинг натижаси бўлиб, шахсиятни тарбиялаш ва ривожлантиришдир. Масофавий ўқитиш энг яхши анъанавий ва инновацион методлар, ўқитиш воситалари ва шаклларини ўз ичига олган сиртқи ва кундузги таълим сингари ахборот ва телекоммуникация технологияларига асосланган таълим шаклидир. Масофавий ўқиш бу янги ахборот технологиялари, телекоммуникация технологиялари ва техник воситаларига асосланган таълим тизимидир. У таълим олувчига маълум стандартлар ва таълим қонун-қоидалари асосида ўқув шарт-шароитлари ва ўқитувчи билан мулоқотни таъминлаб бериб, ўқувчидан кўпроқ мустақил равишда шуғулланишни талаб қилувчи тизимдир. Бунда ўқиш жараёни таълим олувчини қайси вақтда ва қайси жойда бўлишига боғлиқ эмас