
Мехмонхона ва туристик коплексларда хизматларни ташкил қилиш.
QR kod:
Yuklab olishlar
Туристик индустриянинг муҳим тармоқларидан бири меҳмонхона хўжалиги ҳисобланади. Меҳмонхона индустрияси энг муҳим туристик
хизматлар (ташиш билан бир қаторда) – жойлаштириш хизматларини тақдим этиш учун ихтисослаштирилади. Бир қатор ҳолларда меҳмонхона ишларига овқатлантириш хизматлари ҳам қўшилади. Бу билан замонавий меҳмонхонахизматлари туристларга хизмат кўрсатишнинг комплекс пакети шаклини
олади. Шу муносабат билан меҳмонхона ишлари соҳасида мутахассислар тайёрлашнинг долзарб муаммоси вужудга келади. Бизнинг мамлакатимизда олий таълим мутахассислиги энг кенг тарқалган: у «Ижтимоий-маданий сервис ва туризм» мутахассислиги бўйича мутахассислар тайёрлашни кўзда тутади. «Туризм» ва «Меҳмонхона сервиси»га ихтисослашиш доирасида турли ҳажмда «Меҳмонхона ишлари» фанини ўрганиш мўлжалланган.