
Jahon tarixi Yangi davr 1 qism XVI
QR kod:
Yuklab olishlar
Ҳозирги замон цивилизациясининг шаклланиш жараёнига Буюк географик кашфиётлар, «нарх-наво инқилоби» ва улар оқибатида умумжаҳон бозори ва мустамлака тизимининг шаклланиши катта туртки бўлди. Натижада дунёвий фан ва маданият ривожланди, инсоннинг шаъни, қадр қиммати тушунчалари кенг омма орасида қарор топди, шахснинг ташаббускорлиги ва тадбиркорлиги сингари хусусиятларига кенг йўл очилди, кишиларнинг дунёқараши ва ҳаётида кескин ўзгаришлар юз берди. Бу давр жаҳон цивилизациясининг тезкор тараққиёт даври бўлиб, кейинчалик индустриал цивилизация номини олди.