Tarbiya biz uchun yo hayot – yo mamot, yo najot – yo halokat, yo saodat – yo falokat masalasidir.

Universitet kutubxonasi

Менежмент ва маркетинг асослари

Менежмент ва маркетинг асослари

Yuklab olishlar

"Менежмент ва маркетинг асослари” фанининг ўқитишдан мақсад талабаларда бошқариш муаммоларига қизиқиш уйғотиш, амалий ташкилотчилик фаолиятига иштиёқ туғдиришдир. Чунки ҳозир бошқариш асосларини ўрганаётган талабалар келгусида бошқариш тизимининг ходимлари, кичик ва ўрта, катта жамоаларнинг раҳбарлари, корхона ҳамда фирмаларни иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник фаолиятининг турли соҳаларини бошқариш бўйича лойиҳалар, тадбирлар ишлаб чиқувчилар бўлиб этишадилар. Бошқариш тизимини такомиллаштириш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиш ҳам уларнинг зиммасига тушади.
Менежмент ва маркетинг асослари жамиятнинг иқтисодий негизи билан ўзаро боғлиқ ҳолда кўриб чиқиш лозим, бунда бошқаришнинг икки томони ҳисобга олинади: ташкилий-иқтисодий ва техник-иқтисодий.
Менежмент ва маркетингнинг асоси унинг объектив иқтисодий, ижтимоий ва бошқа қонунларга таянган асл илмийлигидир. Бу қонунларни маълум шароитларда ўқиб ва ўрганиб, хўжалик раҳбарлари Республика халқ хўжалигини бошқаришнинг стратегияси ва тактикасини аниқлайди.
Менежмент ва маркетингнинг давлат миқёсидаги энг пировард мақсади бқлиб, кучли демократик ҳуқуқий давлат ва барқарор бозор иқтисодиётига асосланган ижтимоий йўналтирилган жамият қуришдир.