
Алишер навоий ғазалиётида тасаввуфий тимсол ва бадиий санъатлар уйғунлиги
QR kod:
Yuklab olishlar
Алишер Навоий лирикасининг фалсафий теранлиги ва бадиийтасвирий жозибадорлигини уйғунликда ўрганиш мақсад қилиб олинган ушбу монографияда Навоий ғазалиётидаги тимсоллар, аниқроғи, сўфиёна тимсоллар «Бадоеъ ул-бидоя» девони мисолида изчил, ғазалшуносликда кам эътибор қаратилган пейзаж элементларининг тасаввуфга боғлиқ жиҳатлари бадиий санъатлар билан мутаносибликда ўрганилган. Муаллиф ҳамд ва наът ғазалларнинг шоир ижоди, унинг дунёқараши ва бадиий оламини ўрганишда тутган муҳим ўрни, бу туркум ғазалларда қўлланилган сўфиёна тимсол ва истилоҳларнинг вазифаси ва уларнинг бадиий санъатлар билан таносубини тадқиқ этган. Айни пайтда, Навоийнинг орифона ва ошиқона ғазалларидаги муҳим тимсоллар моҳияти, уларнинг сўфиёна мазмуни бадиий санъат ва тасвир воситалари билан уйғунликда очиб берилган.