
Поливинилхлорид пластикат асосидаги янги ионитларнинг физик-кимёвий хоссалари
QR kod:
Yuklab olishlar (11)
Жаҳонда синтетик полимерлар асосида ионитлар синтез қилиш
усулларини аниқлаш, ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш,
уларнинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш, хусусий тавсифлари, техник
шартлари ва талабларини ишлаб чиқиш бўйича илмий изланишлар олиб
борилмокда. Бу борада, жумладан, нефт-газ, табиий углеводородлар ва
иккиламчи саноат маҳсулотларидан фойдаланиб ионалмашинувчи
материаллар олиш, уларнинг физик-кимёвий параметрлари, тозалиги,
таркиби ва тузилишини замонавий усулларда аниқлаш, физик, механик,
энергетик ва квант-кимёвий хоссаларини таҳлил қилиш ва саноатда кенг
масштабда ишлаб чиқариш усулларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор
қаратилмоқда.