
Shashmaqomga baxshida umr
QR kod:
Yuklab olishlar
Ҳаётимизда икки муқаддас соҳа борки, булар илм ва санъатдир. Албатта бу соҳаларда тозаликка, ҳалолликка жуда эътибор бериш лозим. Илм ва санъат инсонни фақат яхшиликка, эзгуликка, тўғри йўлга бошлайди. Айниқса, мусиқа санъати инсон руҳиятига шифобахш ва тана саломатлиги учун фойдалилиги билан бошқа санъат турларидан ажралиб туради. Абу Ҳомид Ғаззолий мусиқа ҳақида шундай фикр юрит-ган, яьни мусика қандайдир бир ахборот эмас; балки инсонга қачонлардир табиат томонидан сингдирилган туйғу Оллоҳга муҳаббатни уйғотади: "Билгилки, инсон қалби сир-синоатлар кони ва жавоҳирот манбаидир, бироқ улар бу ерда темир ва тош-даги оташ ёки ер остидаги сув мисоли яшириндир.