"Ilm – insonni yuksaklikka olib boradigan yoʻldir." — Alisher Navoiy

Universitet kutubxonasi

Taraqqiyot kaliti-boshlang'ich ta'limda

Taraqqiyot kaliti-boshlang'ich ta'limda

  • Muallif: Fazilat Xudayqulova, Nargiz Artikova
  • Yil: 2025
  • Tavsif: Бугунги тезкор ўзгарувчан дунёда таълим, айниқса, бошланғич таълим босқичи, жамият тараққиётининг асосий пойдевори ҳисобланади. Келажак авлодларни замон талабларидаражасида тайёрлаш учун таълим тизимига доимий равишда янги, инновацион ёндашувлар киритиш зарурати тобора ортиб бормоқда.
  • Kategoriya: Davriy nashrlar
  • Bo‘lim: Shaxsiy rivojlanish
  • Nashriyot: Chirchiq Tonggi
  • Til: O'zbek
  • Sahifalar soni: 2
  • Kalit so'zlar: Таълим тизими бошланғич таълим
Yuklab olishlar

Анжуманнинг асосий мақсади – замонавий таълимнинг глобал ва минтақавий чақириқларига жавоб бериш, бошланғич таълим сифатини оширишга қаратилган амалий ечимларни излаб топиш бўлди. Тадбир давомида иштирокчилар ўртасида фикр алмашилиб, келажакдаги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.
Анжуман жараёнида Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси Миллий институти профессори, педагогика фанлари доктори – Шук- рулло Мардонов томонидан «Ўқув жараёнида интерфаол методларни қўллаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, баҳолаш тизимларини такомиллаштириш», Бобожон Ғафуров номидаги Хўжанд давлат педагогика университетининг «Тил назарияси ва ўқитиш методикаси» кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди Парвиз Неъматовнинг «Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва бошқа МДҲ давлатларида бошланғич таълим соҳасида эришилган ютуқлар, олиб борилаётган ислоҳотлар ва мавжуд муаммолар» ҳамда филология фанлари доктори, Едитепе университети Гуманитар ва табиий фанлар факультети Таржимашунослик бўлими катта ўқитувчиси Эргенекон Маягулнинг «Туркия, Афғонистон ва бошқа давлатларнинг бошланғич таълим тизимидаги илғор амалиётлари, халқаро стандартлар ва уларни маҳаллий шароитларга мослаштириш имкониятлари» мавзусидаги маърузалари тингланди ва муҳокама қилинди.