
Ўзбеклар турмуш тарзи ва маданияти
QR kod:
Yuklab olishlar
Миллий мафкуранинг шаклланиши ўзбек халқининг этник қиёфасини тўла тасаввур қилиш, миллатнинг этногенези ва этник тарихи, унинг моддий ва маънавий ҳаёти, миллий ҳис-туйгулари ва табиатини билиш орқали ўзлигини англаш каби этнотарихий ва этносоциологик билимлар билан бевосита боғлиқ. Ушбу китобда ўзбек халқининг келиб чиқиши, этник жараёни ва шаклланиши, жойла шиши, маданий-маиший ҳаёти ва алоқалари, моддий-маънавий маданияти, ижтимоий ва оилавий турмуши, миллий туйғулари, урф-одат ва байрамлари, диний тасаввурлари ҳаққоний ёритилган. Мазкур муаммолар ўзбек халқининг темурийлардан кейинги тарихи билан боғлиқ ҳолда тасвирланиб муаллифнинг таърифича, ўзбеклар хоразмшоҳлар ва темурийлар яратган маданият вориси бўлиб, ўша даврга келиб, этник жиҳатдан элат (халқ) сифатида шаклланиб. етишган.
Мазкур китоб 1994 йилда муаллифнинг «Ўқитувчи" нашриётида чоп этилган Ўзбек халқи этнографияси" номли китобининг қайта ишланган ва тўлдирилган нусхаси бўлиб, унда ҳозирги мураккаб этник ва этномаданий жараёнлар, элатларнинг кундалик ҳаётида пайдо бўлаётган айрим ўзгаришлар, умумий ва хусусий белгилар-нинг анъанавий турмуш унсурлари билан боғлиқлиги каби масалалар ҳам ўз ифодасини топган. Ундан олий ўқув юртлари талабалари, умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари ва юқори синф ўқув-чилари фойдаланишлари мумкин.