Matematik analizdan masalalar to'plami I-qism
QR kod:
Yuklab olishlar
Қўлланма университетлар ҳамда педагогика институтлари, шунингдек олий техника ўқув юртларининг олий математика чукур дастур асосида ўқитиладиган факультетлари талабалари ҳамда ўқитувчилари учун мўлжалланган.
Қўлланма ўқув адабиёти Давлат таълим стандартининг 5460100 "математика", 5440200 "механика", 5480100 "амалий математика ва информатика" ва 5440100 - "физика" бакалавриат таълим йўналишларига мос келади.
Қўлланма дастлабки тушунчалар, сонлар кетма-кетлиги ва унинг лимити, функция ва унинг лимити, функциянинг узлуксизлиги ва текис узлуксизлиги, функциянинг ҳосиласи ва дифференциали, дифференциал ҳисобнинг асосий теоремалари ва татбиқлари, аниқмас ва аниқ интеграллар, аниқ интегралнинг татбиқлари, сонли қаторлар мавзуларини ўз ичига олади. Қўлланмада 2627 та мисол ва масалалар келтирилган бўлиб, уларнинг аксарияти батафсил ечим ва кўрсатмалар билан таъминланган.