O'zbek tili
QR kod:
Yuklab olishlar
Мазкур дарслик Юридик институти ва университетларнинг ҳуқуқшунослик факультети рус гуруҳлари учун мулжалланган биринчи дарсликдир. Дарслик ўзбек тили фанининг барча бўлимларини қамраб олган бўлиб, ҳозирги узбек адабий тили ҳақида батафсил маълумот беради. Дарслик, асосан, ҳуқуқшунослар учун мулжал-ланганлиги туфайли кўпроқ сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий адабиётлардан фойдаланилди. Ундан бўлажак ҳуқуқшунослар ўзбек тили грамматикасини ўрганиш билан бирга юридик терминларнинг мазмуни билан ҳам танишиб борадилар.
Ўзбек тилининг товуш тизими, сўз бойлиги, грамматик қурилиши ва услубиятига хос илмий-назарий ва амалий-услубий масалалар ҳамда уларнинг ечими дарсликнинг мазмун-мундарижасини ташкил этади. «Ўзбек тили» дарслигидан нафақат бўлажак ҳуқуқшунос талабалар, шунингдек, филологлар, аспирантлар, ўзбек тилини ўрганувчилар ва кенг жамоатчилик ҳам фойдаланишлари мумкин.