O'zbekiston moddiy madaniyati tarixi
QR kod:
Ушбу тўпламда Ўзбекистон ва юртимизга чегарадош худудларга олиб борилган археологик тадқиқотларнинг энг янги натижалари ёритилган. Мақолалар мавзуси ва даврий санаси ибтидоий жамоа тузумидан то сўнгги ўрта асрларгача бўлган узоқ даврни қамраб олиб, Ўзбекистон халқларининг қадимги моддий-маданиятига тегишли барча жабҳалар қадимги қароргохлар ва шаҳарлар топографияси, меъморчилиги, ҳунармандчилик ва ҳунармандчилик технологияси, санъат, нумизматика, антропология, ирригация муаммолари ҳамда, маълум тарихий даврнинг маънавий, мафкуравий ҳаёт масалалари очиб берилган. Тўплам археологлар, тарихчилар, Олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари ва Марказий Осиёнинг қадимги давр моддий-маданияти тарихига қизиқувчилар учун мўлжалланган.