Sharq va g'arb
QR kod:
Yuklab olishlar
Монографияда Марказий Шарқ мамлакатлари халқлари билан қадимий Юнонистон, Марказий Греция халқлари маданияти, ми фологияси, фани, фалсафасида муштараклик борлиги, зардуштий-лик дини ва унинг Иония, у орқали Греция маданиятига таъсири, грек адабиётида Марказий Осиё мавзуи ва македониялик Александр юришлари, жаҳонгир образининг тарихий, диний ва бадиий ада-биётдаги талқини ёритилади.
Китобнинг иккинчи қисмида ўрта асрларда араблар томонидан Испаниянинг босиб олиниши, мамлакатда илғор Шарқ, айниқса, Марказий Осиё маданияти, илм-фани, шеърият ва насрий асарлар нинг минтақада ривожланиши, чегарадош Франция ва Италияга таъсири натижасида Оврупо мамлакатларида маданият ҳамда турли фанлар билан бирга дунёвий мазмундаги шеъриятнинг тараққий этуви ва ниҳоят буюк адиб Данте ижодига Шарқ таъсири масала лари ёритилган.
Китоб олий ўқув юртларининг тарих ва филология факультет лари талабалари, шунингдек, қадимий давр ва ўрта асрлар мада нияти, унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни билан қизиқув чиларга мўлжалланган.