Tarbiya biz uchun yo hayot – yo mamot, yo najot – yo halokat, yo saodat – yo falokat masalasidir.

Universitet kutubxonasi

  • Bosh sahifa
  • Kutubxona
  • Талабаларни касбий-педагогик тайёрлашда рефлексив позициянинг тузилиши ва ўрни
Талабаларни касбий-педагогик тайёрлашда рефлексив позициянинг тузилиши ва ўрни

Талабаларни касбий-педагогик тайёрлашда рефлексив позициянинг тузилиши ва ўрни

Педагогларда касбий компетенция сифатида рефлексив кўникмаларни ривожлантириш муаммоси айниқса долзарб бўлиб, олий педагогик таълимда янги методологик вазифаларни ҳал қилиш, мутахассислар компетентлиги даражасига янги талаблар ишлаб чиқишни талаб қилади. Давлат таълим стандартининг янгиланиши сабабли педагогнинг профессионализми унинг компетенция ва кўникмаларида намоён бўлиб, улар туфайли унинг касбий фаолияти сифатли амалга оширилади. Бундан келиб чиққан ҳолда, унинг малакасини ва педагогик кўникмаларини ошириш учун рефлексив позициясини ривожлантириш педагогни тайёрлашнинг зарурий шарти ҳисобланади.