Umumiy geologiya
QR kod:
Ўқув қўлланмада жинс ҳосил қилувчи ва баъзи муҳим минераллар ва кенг тарқалган тоғ жинслари тўғрисида маълумотлар берилган. Уларнинг макроскопик таърифи ва аниқлаш усуллари кўрсатилган.
Қўлингиздаги мазкур китобча инсоният учун жуда муҳим бўлган жонсиз табиатни ташкил этувчи минераллар ва тоғ жинслари ҳақида қисқача маълумот беради. У университетлар геология факультетининг дастлабки курсида ўқитиладиган "Умумий геология" фанидан лаборатория машғулотларини ўтказиш ўқув дастурига мослаб ёзилган.
-Минерал (лотинчадан minera маъдан) - Ер қаърида ва юзасида табиий-кимёвий жараёнлар туфайли вужудга келувчи, кимёвий таркиби, тузилиши ва хоссалари бўйича бир хил бўлган табиий жисмдир. Минераллар аксарият ҳолларда бу кристалл ва аморф қаттиқ жисмлар ҳисобланади.