Voleybol nazariyasi va uslubiyati.
QR kod:
Yuklab olishlar
1997 йилда Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг ташаббуси ва унинг бевосита раҳбарлиги остида тамомила янги мазмунли, серқиррали,
кенг қамровли миллийлик талабларига мос бўлган “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳақидаги қонунларнинг қабул қилинган кундан бошлаб кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маълумки, барча соҳалар каби жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш сифати ҳамда самарадорлигини нафақат ДТС, ўқув режаси, фан дастурлари, балки фанлар бўйича яратиладиган ўқув адабиётлар, ахборот-коммуникацион ва инновацион технологиялар, илғор тажрибалардан фойдаланиш салоҳияти билан белгиланади.