"Ilm – insonni yuksaklikka olib boradigan yoʻldir." — Alisher Navoiy

Hikmatov Hikmat Sultonovich

Hikmatov Hikmat Sultonovich

Hikmatov Hikmat Sultonovich

Katta o‘qituvchi

Катта ӯқитувчи.  

ORCID, Google scholar

19

          Ҳикматов Ҳикмат Султонович 1973 йил 30-июлда Навоий вилояти Нурато туманида туғилган. Миллати –тожик. Оилали, уч нафар фарзанди бор.

Ҳикматов Ҳикмат Султонович 1980-1990 йиллар Навоий вилояти Нурота туманидаги 43 ва 30 умумтаълим мактабларини тугатган. 1990-1996 йиллар давомида Душанбе давлат педагогика университети “Тожик тили ва адабиёти” факультетида таҳсил олган. Ӯқишни тугатгандан сӯнг Навоий вилояти Нурато туманидаги 30-сонли умумий ўрта таълим мактабида мутахассислиги бӯйича ўқитувчи лавозимида ишлаган.

Ҳикмат Ҳикматов етук педагог сифатида республикамизда танилган. Унинг шогирдлари фан доктори (Қӯрғонов Зоҳиджон, ф.ф.доктори, Хӯжанд давлат университети), техника фанлар доктори, профессор (Ҷовидҷон Раҳмонов, Оук Риҷ миллий лабараторияси, Теннесси штати, АҚШ) ва элга танилган шоир (Шакар Сайфӣ, 43 умумий ӯрта таълим ӯқитувчиси) ва ёзувчи (Фаридуни Фарҳодзод, “Овози тоҷик газетасининг ходими) лар бӯлиб камол топганлар.

Ҳикмат Ҳикматов серқирра ижодкор, адабиётни ҳар иккала шаклида, ҳам назм ва ҳам насрда бадиий тӯқималари нашр этилган. Унинг илк адабий-бадиий китоби “Бозгашти Ҳикмат” номи билан 2011 йил “ Истиқлол” нашариёти орқали 1000 нусхада чоп этилиб, ӯз ӯқувчиларига етиб борган. Ушбу китоб ижодкорнинг ҳикматли ва насиҳатли ӯгитларини ӯз ичига олган.

Шоирнинг иккинчи асари “Сеҳри сухан” ( Сӯз сеҳри) номи билан икки тилда – ӯзбек ва тожик тилларида 2013 йил “Маҳорат” нашриёти орқали 500 нусхада чоп қилинган. Ушбу асар ҳам илк китобини давоми сифатида шеъру ғазал, рубоий, ҳикматли сӯзлардан иборатдир.

Ижодкорнинг учинчи асари “Авҷи ҳикмат” номи билан 2019 йил 500 нусхада “Ноширлик ёғдуси” орқали нашр этилди. Ушбу китоб ҳам наз ва наср шаклларида ёзилган бӯлиб, ёзувчини сатирик ҳикоялари, шеър-ғазаллари, рубоийлари ва ахлоқий насиҳатларини ӯз ичига олган.

Ҳикмат Ҳикматовнинг тӯртинчи адабий-бадиий асари “Ганҷи Ҳикмат” (“Ҳикматнинг хазинаси”) номланиб, “Фирдавс-Шоҳ” нашриёти орқали 300 нусхада (Тошканд, 2023) нашр этилган ва ӯз мухлисларига етиб борган. Шоир ва ёзувчининг ушбу асарида турли хил мавзулар, жумладан она-ватанга бӯлган муҳаббат, ёр соғинчи, табиат чиройи, дӯстлик нашидалари, ҳаёт фалсафаси, назм ва наср шаклларида ӯз ифодасини топган.

        Ҳикматов Ҳикмат Султонович Ӯзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамаси газетаси “Овози тожик”, ҳамда тожик тилида нашр этиладиган “Ховар” газетасининг Тошкент вилоятидаги мухбиридир. 

        Маҳоратли журналистни 300 дан зиёд пулисистиклик мақолалари Тожикистон ва Ӯзбекистон матбуотларида чоп этилган.

Ҳикмат Ҳикматовни ижод йӯлидаги хизматлари эл назарига тушгандан кейин, унинг ижод намуналари турли бадиий асрларда тарғиб қилинган. Жумладан, Ӯзбекистон Республикаси Жиззах вилояти Тожик миллий-маданий маркази, ҳамда Тожикистон Республикаси Суғд вилояти ӯзбеклар маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида нашр этилган “Меҳрнома” асарида (Самарқанд, “Маҳорат”, 2022; 99-106 бетлар), Тожикистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Юнуси Имомназарнинг “Эҷи зархез” адабий-бадиий асарида (Тошканд, “Муҳаррир” нашриёти, 2016; 173-183 бетлар), унинг ижод намуналаридан парчалар келтирилган ва унинг ижодига юқори баҳо берилиб шоир ва ёзувчи сифатида эътироф этилган.

Ҳикмат Ҳикматов жамоат ишларида ҳам фаъол қатнашади. У Ӯзбекистон Республикаси тожик миллий-маданий маркази, Тошкент вилоят миллий-маданий маркази, Чирчиқ шаҳар “Суғдиёна”- тожик миллий маданий марказларининг фахрли аъзоси.

1998-2003 йилларда Ӯзбекистон Республикаси матбуоти ҳузуридаги “Ӯзбекистон” нашриётида оддий мусаҳҳиҳлик лавозимидан бошлаб, бӯлим мудири вазифаларигача фаъолият олиб борган. Ӯзбекистон  Республикасида таълим тожик тилида олиб борилаётган мактабларга дарсликларни тайёрлаш, жумладан, таҳрир ва таржума қилиш ва нашр этишда фаъол қатнашган.

Ҳикматов Ҳикмат Султонович 2021 йилдан ҳозирга қадар Чирчиқ давлат педагогика университетида Катта ӯқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг бир нечта илмий асар, ҳамда дарсликлари, жумладан “Адабиёти тоҷик” (7-синф талабалари учун) “Матншунослик”, “Методикаи таълими забони тоҷикӣ”, шунингдек “Хониши ифоданок ва маданияти нутқ” (ӯқув қӯлланма), “Тавсияҳо доир ба тарзҳои таълим ва таҳлили дарсҳои забон ва адабиёт (Тошканд, ”Фирдавс-Шоҳ" нашриёти, 2023) ва “Дар чорсӯи илм ва эҷод” (Тошканд, “Фирдавс-Шоҳ” нашриёти, 2025) (монографиялар) олий ӯқув юртлари талабалари учун нашр этилган.

Айни пайтда, Ҳикматов Ҳикмат Султоновичнинг “ XVIII-XIX асрларда ӯзбек ва тожик адабиётида услубий-бадиий изланишлар (зуллисонайн адиблар мисолида) мавзусидаги диссертацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида рўйхатга олинган. 

Айни пайтда, 4 та илмий-таълимий дарсликлари, 1 та ӯқув қӯлланма, 2 та монография, 4 та адабий-бадиий китоблари, ҳамда 30 дан кӯп илмий мақолалари Тожикистон ва Ӯзбекистон матбуотларида чоп этилган.

">