"Ilm – insonni yuksaklikka olib boradigan yoʻldir." — Alisher Navoiy

Universitet kutubxonasi

Pedagogik ta'lim innovasion klasteri

Pedagogik ta'lim innovasion klasteri

Yuklab olishlar (2)


Мазкур монографияда Чирчиқ давлат педагогика институтинин асосий стратегик илмий тадқиқот йўналиши бўлган "Педагогик таълим инновацион кластери"нинг илмий-назарий асослари ҳақида  юритилган. Таълим кластерлари борасида хорижий тадқиқотчиларнигина таъриф ва тавсифлари таҳлил қилинган. Педагогик таълим кластерини илмий-педагогик муаммо сифатидаги хусусиятлари, унинг таълимга нисбатан инновацион ёндашув эканлиги, таълим, фан ва ишлаб чиқаришни кластер воситасида интеграциялашнинг назарий жиҳатлари, кластернинг таълим хизматлари бозорида рақобатбардошликни ошириш воситаси сифатидаги ўзига хос жиҳатлари кўрсатиб берилган. Монографияда таълим кластерлари бўйича хориж тажрибаси таҳлил қилинган. Шунингдек, педагогик таълим кластерини амалиётга жорий этилишининг шакли сифатида қаралаётган "Мактаб-лаборатория" инновацион тажриба майдончаларини ташкил қилиш, уларнинг самарадорлигини ошириш, умумтаълим мактабларида мавжуд муаммоларни бартараф этишда олий таълимнинг илмий салоҳиятидан кенг фойдаланиш механизмлари тадқиқ қилинган. Чирчиқ давлат педагогика институти томонидан "Мактаб-лаборатория"ларда ташкил қилинган тажриба-синов ишларининг мазмуни баён қилиниш билан бирга, миллий педагогикамизда янги ҳодиса ҳисобланган "Мактаб-лаборатория" инновацион тажриба майдончаси тушунчасининг таърифи ва тавсифи, шунингдек, ушбу муаммо билан боғлиқ асосий тушунчаларнинг изоҳи келтирилган.
Монография педагогик олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари, шунингдек, "Педагогик таълим инновацион кластери" бўйича илмий иш олиб бораётган тадқиқотчилар учун мўлжалланган.